<?xml version="1.0" encoding="UTF-8"?><song><lyrics>[V1]
 Осмон Шоҳлигига умид қилганлар
 Раббимизни чиндан, қалбдан севганлар.
 Муқаддас Каломнинг мағзини чақиб,
 Отамизга шукур қилиб юрганлар.
 Бу сиз, ўзимнинг биродарларим,
 Дуода бўлгансиз бўлса дардларим!

[V2]
 Сокин қалбингизда орзулар кўпдир,
 Айтар сўзингизнинг ёлғони йўқдир.
 Туну кунингиздан миннатдор бўлиб,
 Ҳар лаҳза, ҳар ондан кўнглингиз тўқдир.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Хушхабар айтишда жасур, мардларим!

[V3]
 Муқаддас Калом - бу сиз учун шараф,
 Дуодасиз, тинчдир ҳар он, ҳар тараф.
 Муҳтожлиги бўлган ҳар бир инсонга,
 Бўлмайсиз ҳеч қачон бефарқ, беътараф.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Юрагимга яқин кўнгил зарларим!

[V4]
 Шунчалар ғамхўрсиз, чексиз меҳрингиз,
 Бошга не келса ҳам Эгам дедингиз.
 Ҳаётда эзилган жон жигарларга,
 Йўқ демай дардига малҳам бўлдингиз.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Юрагимга яқин кўнгил зарларим!

[V5]
 Ибодат қилгайсиз, саҳар, тунлари бедор,
 Ўзганинг кўнглига бермайсиз озор.
 Фикрингизга тил ожиз, донолик бисёр,
 Бунчалар қалбингиз сокин беғубор.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Юрагимга яқин кўнгил зарларим!

[V6]
 Имонингиз тоғлардек мустаҳкам юксак,
 Каломни тинглашда чаққонсиз, сергак.
 Самога талпиниб илтижо қилиб,
 Ҳаммага бўласиз доимо тиргак.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Юрагимга яқин, кўнгил зарларим!

[V7]
 Раҳматлар айтаман жоним ўзингиз,
 Дилга таскин берар ширин сўзингиз.
 Кўзингизда меҳр, табассум,
 Қуёшдек порлайди нурли юзингиз.
 Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим,
 Дуода бўлгансиз бўлса дардларим!</lyrics>
<title>Осмон Шоҳлигига умид қилганлар</title>
<author>Гулнора Жўраева, Улуғбек Абдуҳалимов</author>
</song>